Тошкентда – онкология, Хоразмда – буйрак... Ҳудудларда ихтисослашган хорижий клиникалар очилади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаги соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳар бир ҳудуд ўз хусусиятлари, касалликларнинг таркибига қараб, хусусий секторни жалб қилган ҳолда даволаш муассасаларини ташкил этиши белгиланди.

Мисол учун, ҳар юз минг кишига Фарғона ва Сирдарёда нафас йўллари, Қашқадарёда эндокрин, Тошкент шаҳрида ошқозон-ичак, Андижонда юрак қон-томир, Қорақалпоғистон ва Хоразмда буйрак касалликлари энг кўп қайд этилган.

Вилоят ҳокимларига Андижонда – кардиология, Бухоро ва Навоийда – ошқозон-ичак, Жиззах ва Сирдарёда – нафас йўллари, Қашқадарё ва Фарғонада – эндокрин, Самарқандда – гепатология, Наманган ва Сурхондарёда – асаб ва қон айланиши тизими, Қорақалпоғистон ва Хоразмда – буйрак, Тошкент вилоятида – офтальмология, Тошкент шаҳрида – онкология касалликлари бўйича илғор хорижий клиникалар филиалларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Бунда жойлардаги бўш турган коллеж ва лицейларнинг биноларидан самарали фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.

Ҳар бир вилоят ҳокими келгуси йил 1 июнга қадар ўз ҳудудида ташкил этилган ихтисослашган хорижий клиникалар фаолияти бўйича шахсан Президентга ахборот беради.

Шунингдек, Сирдарёда таклиф этилаётган тизим асосида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига ажратилаётган маблағлар доирасида, заруриятга қараб тор доирадаги мутахассис штатларини мустақил белгилаш ваколати берилади.

17 та ихтисослашган республика тиббиёт марказларини ҳудудий тиббиёт муассасалари билан боғлаш лозимлиги кўрсатилди.

Марказлардаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари, янги диагностика ва даволаш услублари вилоят, туман ва шаҳар шифохоналарига трансляция қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг