“Ҳудудий электр тармоқлари” Зангиотадаги шифохона “чироқ”сиз қолгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Жамият 5634
image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр энергияси таъминоти узилиши натижасида 300 дан ортиқ бемор вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотни рад этиб, шифохонадана 11 октябрь куни бирорта ҳам ўлим қайд этилмаганини таъкидлаганди.

Мазкур хабарларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати ҳам расмий муносабат билдирди ва электр таъминотида узилиш бўлмаганини билдирди.

Қайд этилишича, ушбу юқумли касалликлар шифохонасининг электр энергия таъминоти уч томонлама, яъни Зангиота электр таъминоти корхонаси тасарруфидаги нимстанциясидан чиқувчи 6 кВли “Шифохона-1,2”, 110/10 кВли “Истиқбол” ва “ТМЗ” нимстанцияларидан чиқувчи 10 кВли “Соғлом-1,2” ва  “Шифохона-3,4” электр тармоқлари орқали таъминланади.

Шу билан бирга, мазкур шифохонанинг реанимация бўлимлари учун махсус UPS ва дизель электр манбаи ўрнатилган бўлиб, шифохонанинг электр таъминоти учун 24 соат навбатчилик ташкил этилган.

“Журналист Хуршид Далиев постида келтириб ўтган санасида мазкур ҳудудда электр энергиясида узилиш кузатилмаган. Бу ҳолатда шифохонада бирорта ўлим қайд этилмаганлигини шифохона маъмурияти ҳам тасдиқлади”, дейилади компания хабарида.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 145
Рейтинг: 3.1
t
×