“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ муҳандиси ҳам 15 минг доллар пора талаб қилди
3-саҳифа
−
07 Май 4566 1 дақиқа
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали муҳандиси тадбиркордан қарзни камайтириб бериш эвазига 15 минг доллар талаб қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали муҳандиси Андижон туманида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорнинг шоли қуритиш цехида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани ҳолати юзасидан расмийлаштирилган далолатнома бўйича 650 млн сўм зарар ҳисобланишини айтиб, уни 40 млн сўмга камайтириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Шундан сўнг, у айтилган пуллардан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси 15 минг доллар билан қўлга тушганди.
Live
Барчаси