Ҳозирги таркиб учун энг кўп пул ишлатган клублар маълум бўлди
Спорт
−
05 Сентябрь
2012Ҳозирги таркибини шакллантириш учун трансфер бозорида энг кўп пул сарфлаган жамоалар рейтингида “Челси” етакчи бўлди. Бу ҳақда “CIES Football Observatory” маълум қилди.
Лондонликлар ҳозирги жамоага бонуслар билан бирга 1,263 миллиард евро сарфлаган. Ушбу рейтингни тузишда таркибини шакллантириш учун қилинган 25 та харид ҳисобга олинади.
Ушбу рўйхатда 2-ўриндан “Манчестер Юнайтед” жой олган. Клуб 20 та трансфер учун 1,038 млрд евро сарфлаган бўлса, 1,017 млрд еврога 18 та трансфер билан “Манчестер Сити” кучли учликни якунлаб турибди.
Юқорида номлари келтирилган АПЛ клуби харажатлари 1 миллиард евродан ортиқ бўлган ягона учта жамоадир.
Кучли ўнталикка “Арсенал”, “Тоттенхэм”, ПСЖ, “Ливерпуль”, “Реал”, “Ньюкасл” ва “Ювентус” киритилди.
Кучли бешликка кирмайдиган жамоалар орасида энг юқори поғонани “Ал-Ҳилол” банд этди – 13-ўрин (485 миллион еврога 17 трансфер).
LiveБарчаси