Ҳозирги “Манчестер Юнайтед”га қараш ачинарли – Рой Кин
Спорт
−
20 Апрель 2022
4378“Ливерпуль”нинг “Манчестер Юнайтед” устидан қозонган 4-0 ҳисобидаги ғалабасидан ажабланишнинг ҳожати йўқ. Бу ҳақда “қизил иблислар”нинг афсонавий футболчиси Рой Кин “Sky Sports” нашрига берган интервьюсида маълум қилган.
Шунингдек, Кин ҳозирги “Юнайтед”га қараш ачинарли ва у ўйнаган даврдаги “Манчестер Юнайтед” бундай футбол намойиш қилмаганига ҳам тўхталган.
“Мағлубиятга нисбатан ҳеч қандай жаҳл йўқ, мавсум бошида жаҳл бор эди. Энди бу тушкунлик ва қайғуга айланди. Жамоага қаранг, юрак, руҳ, етакчи ва на маҳорат қолган. Бундай жамоадан ғалаба кутиб бўлмайди “Ливерпуль”нинг 4-0 ҳисобидаги ғалабасининг ажабланарли жойи йўқ. Сабаби, "Ливерпуль" олдинга югурган исталган вақтда гол уриши мумкин эди. Клубнинг бошқарувида парокандалик бор. Мухлисларнинг хўжайинларни кутишга вақти йўқ. Уларга янги мураббий керак. Шунингдек, янги футболчиларни харид қилиб, баъзи ўйинчилардан қутулиш шарт. Ҳозирги “Юнайтед”ни кўриш жуда ачинарли. Бу мен ўйнаган клуб эмас", деган "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси.
Маълумот ўрнида, кеча, 19 апрель Англия Премьер лигасининг 30-туридан қолдирилган учрашув доирасида “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль” майдонига сафар қилиб, 4-0 ҳисобида имкониятни бой берди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси