Ҳозирги кунгача қанча абитуриент рўйхатдан ўтгани очиқланди

Жамият 4528
image

2021–2022 ўқув йили учун бугун, 10 июль 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 206 332 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Таълим шакли бўйича:

  • Кундузги таълим шакли — 127 350 нафар;
  • Сиртқи таълим шакли — 73 709 нафар;
  • Кечки таълим шакли — 5 273 нафар.

Тиллар кесимида:

  • Ўзбек тили — 174 632 нафар;
  • Рус тили — 26 199 нафар;
  • Қорақалпоқ тили — 4 466  нафар;
  • Бошқа тиллар — 1 035 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланаётган ОТМлар:

  • Тошкент давлат педагогика университети —  7 461 нафар;
  • Ўзбекистон миллий университети — 6 957 нафар; 
  • Наманган давлат университети — 6 743 нафар;
  • Жиззах давлат педагогика институти — 6 366  нафар;
  • Гулистон давлат университети — 5 912 нафар.
Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 226
Рейтинг: 3
t
×