Ҳозирги кунда Жаҳон уруши юз бериши мумкин эмас — Кремль
Олам
−
01 Июль 2021
6994Тенг ядровий имкониятлар сақланиб қолганлиги сабабли ҳозирги кунда катта уруш юз бериши мумкин эмас. Бу ҳақда бугун, 1 июль куни Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Первый канал”га берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Уруш бўлиши мумкинми? Бунинг эҳтимолдан йироқлигини [Россия Президенти Владимир] Путин ҳам айтди. Бу мумкин эмас. Ва бу ерда биз ядровий паритет билан суғурталанганмиз”, дейди Песков.
Унинг сўзларига кўра, ядровий паритетнинг аҳамиятини ортиқча баҳолаб бўлмайди, чунки бу “халқаро муносабатларнинг бутун тизимини барқарорлаштирувчи” механизмдир.
“Ушбу ядровий паритетни бузишга доимо уринишлар мавжуд ва бу масала бўйича Россия бутун ядровий паритет тизимини суғурта қиладиган бир қатор ҳаракатларни амалга оширди”, дейди Песков.
Унинг сўзларига кўра, гап ядровий паритетни сақлашга имкон берадиган тизимларни мамлакат Қуролли кучларига киритиш ҳамда Қўшма Штатларнинг “олдиндан зарба” бериш имкониятини чеклаш ҳақида кетяпти.
“Менимча, уруш ҳақида умуман гапиришнинг ҳожати йўқ, чунки у юз бермайди”, дея хулоса қилди Президентнинг матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь куни Путин Кремлда ҳарбий олий таълим муассасаси битирувчилари билан учрашувда яқинда Россияда янги ноёб қуроллар тизими шай ҳолатга келтирилиши ҳақида сўзлаб берганди.
LiveБарчаси