Ҳозирда дунёнинг энг яхши боксчиси ким? Аҳмадалиев жавоб берди
Спорт
−
22 Январь
17507Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев айни вақтда вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши боксчиси кимлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда у “BoxingScene” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Иноуэнинг ажойиб жангчи эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ, аммо агар танлаш керак бўлса, мен Теренс Кроуфордни pound-for-poundʼдаги энг яхшиси деб ҳисоблайман. Унинг кўникмаси юқори. Унда юқори бокс IQʼси бор. Рингда ҳам энг яхшиларга қарши кўп нарсаларни исботлаган”, дейди Аҳмадалиев.
Маълумот учун, 36 ёшли Теренс Кроуфорд профбоксда жами 40 та жанг ўтказиб барчасида рақибларидан устун келган. У WBA, WBC ва WBO чемпиони ҳисобланади. Америкалик чарм қўлқоп устаси охирги жангини 29 июлда ҳамюрти Эррол Спенсга қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь