“Ҳозир сўйиб ташлайман”. Қарздор фуқаро сув таъминоти ходимига таҳдид қилди (видео)
3-саҳифа
−
04 Октябрь 2023
10230Тошкент шаҳрида қарздор фуқаро сув таъминоти ходимига сўйиб ташлаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида дебитор қарздорликни қисқартиришга қаратилган ҳамкор ташкилотлар иштирокидаги рейд тадбирлари ўтказилган.
“Ўзсувтаъминот” матбуот хизматига кўра, истеъмолчиларнинг қарздорлиги юқори бўлишига қарамасдан сув таъминоти корхонаси ходимларига фаол қаршилик кўрсатган. Ушбу ҳолат қуйидаги видеода ҳам аниқ тасвирланган.
Ҳозирда мазкур истеъмолчилар хатти-ҳаракатларига тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Ғиждувон туманида қарздор фуқаро Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходимини калтаклаб, хизмат машинасига ўт қўйиб юборган эди.
Ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 сентябрь куни Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди, 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 3-қисми “а” банди ва 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро M.Ф.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси