Ҳозир футбол кўришдан қўрқаман – Агуэро

Спорт

image

Аргентиналик собиқ футболчи Серхио Агуэро мажбурий равишда нафақага чиққандан кейин, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар унинг келажаги учун нимани англатиши ҳақида гапирди.

“Манчестер Сити”нинг собиқ футболчиси Серхио Агуэро футбол томоша қилишни ва ўйнашни хоҳлашини тан олди, аммо юрак аритмия ташхиси қўйилганидан кейин футбол кўришдан жуда қўрқади. Собиқ ҳужумчи шифокорларининг тиббий маслаҳати туфайли футболни тарк этишга мажбур бўлди ва бу бутун дунё бўйлаб мухлисларни хавотирга солди.

Аргентиналик футболчи ҳозир дам олиш вақти эканлигини таъкидлади, аммо у келажакда футболда қандай ролни бажариши мумкинлигини ўйлаб кўришни бошлайди.

“Бугун мен ўйнашни хоҳлайман, лекин қўрқаман. Мен бутун умримни максимал даражада катта мусобақаларда ўйнашга сарф қилдим. Мен футбол ёки янгиликларни кўрмайман, ҳозир нима бўлаётгани мен учун аҳамиятсиз. Мен ўзимга энг кўп ёқадиган нарсаларга эътибор қаратаман. Масалан, дўстларим билан бирга вақт ўтказишни хоҳлайман. Ўйинга қайтиш вақти-вақти билан миямга келади, лекин мен буни қила олмаслигимни биламан. Дўстларим менга омадли эканлигимни айтишди, чунки мен осонгина юрак хуружига дучор бўлишим мумкин эди. Ўйлайманки, шу кунларда фақат дам олишим керак”, дейди аргентиналик собиқ футболчи.

2021 йил октябрь ойи охирида Агуэронинг кўкрак қафасидаги ноқулайлик, юрак ритмининг бузилиши билан боғлиқлиги айтилган ва кейинчалик Серхио уч ойга сафдан чиққан эди. Юрак аритмияси - бу юракнинг тартибсиз, жуда секин ёки жуда тез уришидир. Аммо ўша пайтда ҳеч ким, дунёнинг энг самарадор ҳужумчиларидан бири бутсасини михга осиши керак деб ўйламаган эди. Лекин орадан бир ой ўтиб, 2021 йил декабрь ойида Агуэро ўзи олган тиббий маслаҳат туфайли нафақага чиқиши кераклигини бутун дунёга эълон қилди ва фаолияти давомида ўйнаган барча жамоаларга миннатдорлик билдирди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг