“Ҳожи тўйи” шариатда борми?
Жамият
−
14 Сентябрь 2019
9874Аввалроқ, бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Олий Мажлис Сенати ҳамда Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.
Мазкур мажлис кун тартибидаги биринчи масала тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан сенатор ва депутатларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Хусусан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоиловга сўзга чиқиб, ўз мулоҳазари билан ўртоқлашди:“2018 йил март ойида сенатимиз қарор қабул қилди. Жойларга тавсия берган, тўйларни тартибга солиш бўйича. Эътибор беришимиз керак, анчагина ижобий натижалар берди. Жойларда депутатлар ишлади, диний уламолар ишлади. Албатта бу ўзининг жуда яхши натижасини берди. Ҳамма жойда ҳам натижа берди деб айтолмаймиз, бу тавсиявий характерга эга бўлган биринчи босқичмиз эди. Иккинчи босқичда эътибор қилган бўлсангиз, жуда кўп таъқиқлаш бор. Ҳамма нарсани таъқиқласак, уни жамоатчилик тўғри тушунмайди. Ўзи ҳозирги тавсия қилинаётган меъёрларни ҳам керак бўлса 50 мартта кўриш керак. Бугун Сенат тасдиқлайди. Қонунчилик палатаси ҳам ялпи мажлисда тасдиқлайди. Қарорни намунавий қилсак, яна эски ҳолат, орқага қайтган бўламиз. Ким қаерда никоҳдан ўтишини уларнинг ўзига ташлашимиз керак” деди Нуриддинжон Исмоилов.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров сўзга чиқди. “Албатта ҳамма айтганингизни қўллаб-қувватлайман, дабдабабозлик Қуръонда ҳам Ҳадисда ҳам қораланган. Диний нуқтаи назардан ўтказилаётган маросимлар айтайлик, хотира маросими, ёки ақиқа ва шунга ўхшашларда дабдабабозлик қилиниши керак эмас. Агар дин билан боғлиқ маросимлар бўлса, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси билан келишган ҳолда ўтказиш мақсадга мувофиқдир”, деди Нуриддин Холиқназаров. “Масалан "ҳожи тўйи" дегани шариатда йўқ. Агар шундай бўлса, биз дарҳол бунга эътироз билдирамиз. Ақиқаям боланинг шукронасига қилинадиган эҳсон дабдабабозлик эмас. Диний маросимларни Мусулмонлар идораси билан келишган ҳолда ўтказса, биз кўплаб муаммоларнинг олдини олган бўламиз”, деди Тошкент шаҳар бош имом-хатиби.
Шунингдек, никоҳ тўйидаги кортежлар масаласида блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз фикрларини баён этди.
Блогерга кўра, никоҳни ФҲДЁда қайд этиш, келин-куёвларнинг тўйхонага келиши ва кетиши билан боғлиқ тадбирларда 3 тадан кўп бўлган енгил автомашиналар иштирок этишига йўл қўйилмайди.
“Қарор эълон қилингандан сўнг жамоатчилик қандай фикр билдиришини ўйлаб кўриш зарур. Мисол учун, кортежлар масаласида ҳам ўз-ўзидан савол туғилади. Нега 4 ёки 5 та эмас, айнан 3та?” деди Хушнудбек Худойбердиев.
“Шахсан ўзимнинг тўйимда ҳам 3 та енгил автомашина иштирок этган. Бу билан мен ҳеч нарса ютқазмади ёки шахсий ҳаётимга ҳам ҳеч қанақа таъсирини сезмадим. Шунинг учун чекловни қўллаб-қувватлайман. Фақат ушбу бандга мантиқий асосланган изоҳ берилиши керак” деди блогер.
Ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, битта машина келин-куёв учун ажратилса, яна бири фотограф ва оператор учун ажратилади. Куёвнинг 2-3 нафар ўртоғи ва келин дугоналарининг ҳам келин-куёв билан бирга юришини инобатга олиб, уларга ҳам алоҳида-алоҳида машина ажратилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Негаки, келин дугоналарига бегона куёвнинг ўртоқлари билан битта машинада ўтириш ноқулай бўлиши мумкин”, деди Хушнудбек Худойбердиев.
Шундан сўнг Сенат раиси Танзила Норбоева блогерга таклиф, албатта, кўриб чиқилишини маълум қилди.
LiveБарчаси