Ҳожатхонаси йўқ “заправка”лар фаолияти тўхтатилади

Жамият

image

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 1 сентябрдан бошлаб ҳожатхона бўлмаса, маҳсулот савдоси тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.

Қўмита хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг “Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (AГТКС), автомобилларга газ қуйиш станциялари (AГҚС) ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари (АЁҚC)нинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди.

Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини туризм ва ёндош соҳаларга таъсирини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган AГТКС, AГҚС ва АЁҚCларнинг 2020 йилнинг 1 сентябрдан фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслигини белгиланган. 

Шундан келиб чиққан ҳолда, АГТКС, АГҚС ва АЁҚC ҳудудида санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаслик ҳамда Республика ва Ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланган камчиликларнинг 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар бартараф этилмаслиги:

•  “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳудудий бўлинмалари томонидан - АГТКСларга газ етказиб беришни вақтинча тўхтатиш; 

•  “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳудудий нефть базалари томонидан - аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмагунича АЁҚCларга нефть маҳсулотлари етказиб беришни вақтинча тўхтатиш ёки Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 сентябрдаги “Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 397-сонли қарори талабларига мувофиқ нефть маҳсулотлари етказиб бериш шартномасини бекор қилиш; 

•  Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси томонидан - лицензия талаблари ва шартлари белгиланган тартибда бажарилмаганлиги муносабати билан АГТКС ва АЁҚCлар орқали сиқилган ва суюлтирилган газни сотиш фаолиятини амалга ошириш лицензиясининг амал қилишини тўхтатилиши мумкинлиги маълум қилинади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг