Ҳомиладорлик эҳтимоли: Самарқандда ўсмир қизлар нега кўрикдан ўтказиляпти?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, бир туманда ўсмир қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолгани ва бунинг оқибатида тумандаги барча ўқувчи қизлар тиббий кўрикдан ўтказилаётгани тўғрисидаги хабар бўхтон. Бу ҳақда Самарқанд соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати бёнот бермоқда. 

"Аҳоли ўртасида касалликларни эрта аниқлаш ва дастлабки босқичларда бартараф этиш мақсадида Самарқанд вилоятининг нафақат Тайлоқ тумани, балки, барча шаҳар ва туманларида тор соҳа ходимлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда", дейилади расмий баёнотда.

Таъкидланишича, 2019 йил давомида вилоят профилактика-даволаш муассасалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг мутахассислари томонидан мактабгача таълим ва таълим муассасалари ҳамда уюшмаган аҳоли ўртасида 200дан ортиқ тиббий кўриклар ташкил этилган.

Уч миллион уч юз мингга яқин фуқаро тиббий текширувдан ўтказилган. Шундан бир миллиондан зиёди 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролардир.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг