Ҳомиладор аёлларни коронавирусга қарши эмлашдан олдин алоҳида клиник тадқиқотлар ўтказиш керак

Саломатлик 3049
image

Коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси билан ҳомиладор аёлларни эмлашга рухсат бериш учун алоҳида клиник тадқиқотлар ўтказиш керак. Бу ҳақда бугун, 22 сентябрь куни Н.Ф Гамалей номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург маълум қилди.

"Мен ҳомиладор аёлларни эмлаш бўйича ҳеч қандай тавсиялар бера олмайман. Бунинг учун алоҳида клиник тадқиқотлар ўтказиш керак", дейди у "Россияда COVID-19: профессионал ҳамжамиятнинг фикри" мавзусидаги давра суҳбатида.

Гинцбург, шунингдек, ҳомиладор аёлларда коронавирус инфекцияси бошқа тоифадаги одамларга қараганда осонроқ кечади, деган тахминни ҳам рад этмади. 

"Ҳомиладор аёлларда нафақат COVID-19, балки бошқа ҳар қандай инфекция билан боғлиқ касаллик ҳам осонроқ кечиши мумкин. Ҳатто, ўлим даражаси 90 фоиз бўлган Эбола вируси ҳам ҳомиладор аёлларда енгилроқ ўтгани кузатилган", дейди эксперт.

Гинцбургнинг тушунтиришича, ҳомиладор аёллар қон ва ҳужайраларидаги антитаналар концентрацияси, ҳомиладор бўлмаган аёлларникидан анча юқори. Бироқ, ушбу назарияни коронавирус инфекциясига нисбатан тасдиқлаш учун алоҳида экспериментал тадқиқотлар ўтказиш зарур.

Маълумот учун, 11 август куни Россияда дунёдаги биринчи коронавирус вакцинаси рўйхатдан ўтказилган. Вакцина Гамалей номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология марказида тайёрланган. Унинг синовида қатнашган барча кўнгиллиларда коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлган. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 2.9
t
×