Ҳомиладор аёлини Фарғона каналига итариб юборган эркак қамалди

3-саҳифа

image

Фарғонада ҳомиладор аёлини Катта Фарғона каналига итариб юборган эркак 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Zamon” кўрсатувида хабар берилди.

Таъкидланишича, оиладаги келиб чиққан жанжал сабаб аёл онасининг уйига кетган. Аёлининг ортидан борган эркак эса ижара уйига олиб кетишини айтиб, уни канал бўйига бошлаб борган. 

Кутилмаганда у рафиқасини сувга итариб, ўзи кўздан ғойиб бўлган. Чўкаётган аёлни эса шу атрофдаги фуқаролардан бири сувдан олиб чиққан. 

Тезкор қидирув ишларидан сўнг, режаси амалга ошмаган эркакка Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 “Н.Ж. Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25 орқали 97 моддаси 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартиб калониясида ўталиши белгиланган”, дейди ЖИБ Қўқон шаҳар суди судьяси Аброр Омонов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

737

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг