Ҳомиладор аёли, қайнонаси ва 2 фарзандини ўлдирган эркак бир умрга қамалди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, 2020 йилнинг 10 декабрга ўтар кечаси Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг Эски Яккабоғ шаҳрида мудҳиш жиноят содир бўлган эди. Жиноятни содир этган шахс дастлаб, ҳомиладор турмуш ўртоғи, сўнгра қайнонаси ва икки нафар норасида гўдакларини шафқатсизларча ўлдирган. Унга нисбатан умрбод қамоқ жазоси тайинланди.
 
“Аввал уйга келиб, икки эшикни очиб кўрдим. Кейин учинчи эшик очилиб, хотиним чиқиб келди. “Ўтган кун нима деган эдинг?”, дедим-да, унга пичоқ санчдим”, дейди у.
 
Маълум бўлишича, А.Ҳ.  жиноят содир бўлишидан аввал телефонда аёли билан тортишиб қолган. Шундан сўнг, у қуролланган ҳолда қайнонасининг уйига келган.

“Қайнонамга икки маротаба, аёлимга ҳам икки марта пичоқ санчдим. Уларга пичоқ санчганимда, хотиним овоз чиқариб бақирди, кейин икки нафар фарзандим уйғониб кетди”, дейди жиноят содир этган шахс.

Энг ачинарлиси, вафот этган аёлнинг акаси оиласини таъминлаш учун чет элга ишлаш учун кетган. У ортга қайтиб келган пайт онаси ҳам, синглиси ҳам вафот этганди.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди биносида бу масала бўйича сўнгги суд мажлиси бўлиб ўтди. Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс А.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси иккинчи қисмининг “а”, “б”, “ж”, “о”, “ф” бандлари ва 219-моддасининг биринчи қисми билан айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилинди. Жазо махсус тартибли колонияларда ўталади.

 

Бокирхон Қосимхонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1176

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг