Чемпионат пешқадами “Ҳумо” “Бинокор”га мағлуб бўлди

Спорт

image

Жорий йилдан эътиборан, Ўзбекистонда илк бор 4 та клуб иштирокида ҳоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Дам олиш кунлари чемпионат доирасидан ўрин олган навбатдаги беллашувлар бўлиб ўтди. Ушбу баҳсларда қайд этилган натижалар турнир жадвалидаги интригани мақсимал даражада қиздириб бермқоқда. Бу турда “Бинокор” пешқадам “Ҳумо”ни 6:3 ҳисобида, “Тошкент” эса “Семурғ”ни 3:2 ҳисобида доғда қолдирди.

Таъкидлаш жоиз, Тошкентга фахрий меҳмон сифатида ташриф буюрган Чехия терма жамоаси бош мураббийи Милош Ржига мазкур турда шайбани рамзий ўйинга киритиб бериш жараёнида иштирок этди.

Турнир жадвалида “Ҳумо” биринчи ўринда бораётган бўлса, кейинги ўринларда мос равишда “Бинокор”, “Тошкент” ва “Семурғ” жамоалари айни шу кетма-кетликда жой олишган. Эътиборлиси, эндиликда ҳар бир клуб ўртасидаги фарқ атиги 1 очкони ташкил қилмоқда.

Кейинги тур учрашувларида “Ҳумо” – “Семурғ”, “Бинокор” – “Тошкент” жамоалари куч синашади.

Ҳоккей. Ўзбекистон чемпионати, 12-тур.

“Ҳумо” – “Бинокор” 3:6 (1:1, 0:3, 2:2)
“Тошкент” – “Семурғ” 3:2 (1:0, 0:1, 2:1)
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

hokkey O‘zbekiston chempionati

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар