Ҳокимларнинг ваколати қисқармоқда

Жамият

image
Ҳокимлар айрим ваколатларидан маҳрум бўлди north_east

Ҳокимлар айрим ваколатларидан маҳрум бўлди

Ҳокимларнинг ерни тортиб олиш, ерга эгалик қилиш, ижара ҳуқуқини бекор қилиш ваколатларини чеклаш таклиф қилиняпти. Бу ҳақда “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида белгиланган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 21 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар мазкур қонун лойҳиасини биринчи ўқишда муҳокама қилди.

Парламент қуйи палатасида жорий этилган янги амалиётга мувофиқ, парламентда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланаётган субъект вакили тегишли мазкур қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиш учун маъруза билан чиқиб, уни концептуал жиҳатдан асослаб берди ҳамда депутатлар олдида ҳимоя қилди. Ушбу масала юзасидан Олий суд раисининг ўринбосари Бахтиёр Исоқов сўзга чиқди.

Қонун лойиҳасида ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишига таъқиқ белгилаш, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини тугатиш бўйича ваколатларини чеклаш нормалари ўз аксини топмоқда.

Шунингдек, лойиҳа билан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ваколати Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига бериляпти.

Корхоналарни (ташкилотларни) давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда мол-мулкни хусусийлаштириш натижаларининг қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилинишига йўл қўйилмаслигини назарда тутувчи нормалар ҳам қонун лойиҳасига киртилиши назарда тутилмоқда. Шу билан бирга “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Репспубликаси Қонунлари ва Ер кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Депутатлар таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мулкдорлар ҳуқуқларини, уларни мулк ҳуқуқидан асоссиз равишда маҳрум этишдан ҳимоя қилади. Шунингдек, ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларининг ўрни (шу жумладан давлат томонидан) тўлиқ қопланиши, мулкдорларнинг давлатга ва унинг органларига бўлган ишончи ортишига хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

ер ҳоким

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг