Ҳокимларнинг туризм бўйича фаолияти баҳолаб борилади
Жамият
−
24 Февраль 2020
5162Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг туризм соҳасидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамаси:
а) 2019-2025 йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг туризм соҳасидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қуйидагиларни таъминлайди:
• мақсадли кўрсаткичларни бажарилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;
• мақсадли кўрсаткичларни бажариш бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳисоботлари эшитуви бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Президиуми йиғилишини ташкиллаштириш.
б) миллий бозорда туризм соҳасида тадбиркорлик субъектлари томонидан туризм хизматларини яратилиши зарур инновацион бизнес-ғоялар рўйхатини тасдиқлаш.
Маданият вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси республика маданий мерос объектлари ҳудудларида “Озод ҳудуд” механизмини жорий қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига киритади:
• маданий мерос объектларига “Тоза ҳудуд” мақомини бериш;
• маданий мерос объектлари ҳудудларида чиқинди қутиларини етарли миқдорда ўрнатиш;
• маданий мерос объектлари ҳудудларини ободонлаштириш ва ҳар кунги тозалаш ишларини амалга ошириш;
• “Тоза ҳудуд” мақомига эга маданий мерос объектлари ҳудудларига келувчилар учун ўзини тутиш қоидалари, шу жумладан ахлат ташлаш мумкин эмаслиги бўйича эслатма ишлаб чиқиш.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь