Ҳокимларнинг бозорлар бўйича жавобгарлиги кучайтирилади
Жамият
−
06 Январь 2020
7488Бозор ва савдо комплекслари фаолияти янада такомиллаштирилади ва улардаги давлат иштироки қисқартирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланган “Бозор ва савдо комплекслари фаолиятини янада такомиллаштириш ва улардаги давлат иштирокини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.
Ҳужжатга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
• бозор ва савдо комплекслари фаолият турини сақлаш;
• қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари савдо расталари (павильонлари)ни тақсимлаш ва тўловни амалга оширишда шаффоф электрон тизимини жорий қилиш;
• бозор ва савдо комплекслари ҳудудида (ёнида) жойлашган автотураргоҳларида ҳисоблаш ва тўлов қабул қилишни автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш;
• бозор ва савдо комплексларининг санитар ҳолатини талаб даражасида сақлаш;
• бозор ва савдо комплексларида давлат ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси, давлат ветеринария хизмати органларининг таянч пунктларини жойлаштириш учун махсус хоналар ҳамда санитария-эпидемиология хизмат назоратини ташкил қилиш;
• бозор ва савдо комплекслари ҳамда унга туташ ҳудудларнинг инфратузилмаси, шу жумладан йўлларини шакллантириш юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.
Улар Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:
• Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланадиган графикка асосан бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат улушини баҳолаш ва савдога чиқариш ишларини ташкиллаштиради;
• бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат улушларини сотиш бўйича инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида 2020-2021 йилларда ҳар бир ҳудудда бизнес-форумлар, давлат активлари ярмаркаларини ташкил қилади.
LiveБарчаси