Ҳокимларнинг бошқа давлат органларида мавжуд 70 та функцияси аниқланди

Жамият 4494
image

Ўзбекистонда ҳокимлар бошқа давлат органларида мавжуд бўлган 70 та функцияна такрорлайди. Бу ҳақда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директори Аъзам Мадаминовнинг таъкидлашича, вазирлик томонидан ҳокимиятлар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни чиқариб ташлаш мақсадида таҳлил ўтказилган.

“Ҳокимларнинг бошқа давлат органлари функцияларини такрорловчи 70 та функцияси рўйхати шакллантирилиб, буларни бекор қилиш ёки қўшиб юбориш таклифи билан юқори турувчи ташкилотларга тақдим этилди”, дейди Аъзам Мадаминов.

Унинг таъкидлашича, "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилган. Лойиҳада ҳокимларнинг асосий фаолият йўналишлари, уларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби, бошқа далват органлари ва ҳокимликлар ўртасида ҳамкорлик масалалари бўйича янги нормалар киритилган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 151
Рейтинг: 3
Теглар
t
×