Ҳокимлар ови: Қирғизистонда яна бир ҳоким қўлга олинди (видео)

Олам

image
“Ҳеч ким аялмайди”. Жапаров давлат пулини ўмараётганларга мурожаат йўллади north_east

“Ҳеч ким аялмайди”. Жапаров давлат пулини ўмараётганларга мурожаат йўллади

Қирғизистоннинг Қора-Болта шаҳри ҳокими Мирлан Ратинбекович Жекшенов, унинг қўл остидаги ходим, пудратчи ташкилот раҳбари ва блогерлар ҳибсга олинди. Бу ҳақда бугун, 1 июль куни мамлакатнинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб, АКИpress хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар моддий манфаат кўриш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган 17 дона автобусни оширилган нархларда сотиб олган. Разведка хизматларининг маълум қилишича, аудит автобусларни сотиб олиш оқибатида бюджетга 17 миллион сомдан ортиқ зарар етказилгани аниқланган.

30 июнь куни Қора-Болта шаҳар ҳокими Мирлан Жекшенов ва “Йўл қурилиш бошқармаси” коммунал корхонаси раҳбари С.Ш. ҳибсга олинган. Улар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига жойлаштирилди.

Бундан ташқари, матбуот хизмати Қора-Болта шаҳар ҳокимлигига 1 миллиард сом ажратиш бўйича бажарилган ишлар далолатномаларини ўрганиш чоғида йўлларни таъмирлаш билан шуғулланувчи пудратчи ташкилот раҳбарларидан бири томонидан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларининг ишини қоралаш мақсадида блогерларни ёллагани ҳақида хабар берилган эди.

“Блогерлар томонидан пул мукофоти олиш учун провокацион ҳаракатлар ташкил этиш, шунингдек, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларини шантаж қилишга уриниш ҳолатлари ҳужжатлаштирилган”, дейилади хабарда.

Октябрь туман судининг буйруғи билан “Плаза” пудрат компанияси раҳбари M.М. ва блогерлар Й.Н., Ж.Ж., Б.Т. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри ҳоким ўринбосари Таалайбек Бойгазиев пора олишда гумонланиб, ҳибсга олинганди. Шунингдек, Тўқмоқ шаҳри ҳокими Мақсад Нусувалиев ҳокимлик йиғилиши пайтида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Тошиевнинг буйруғи билан ҳибсга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон блогерлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Мирлан Жекшенов Қора-Болта шаҳри Ҳокимлар ови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг