Ҳокимиятдан ағдарилган Судан собиқ президенти шифохонада экани маълум бўлди
Олам
−
26 Апрель 2023
4062Судан армияси мамлакат собиқ президенти Умар аль-Башир Қуролли Кучларга тегишли Aля госпиталида сақланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
“1989 йил 30 июндаги давлат тўнтаришини уюштирганликда айбланган ҳарбий гумонланувчиларнинг баъзилари соғлиғи ёмонлиги ва тартибсизликлар бошланишидан олдин Кобер қамоқхонасидаги соғлиқни сақлаш ходимлари тавсиясига кўра Қуролли Кучлар Aля касалхонасида сақланмоқда”, дейилади армия баёнотида.
Шунингдек, баёнотда полиция назорати остида ушланганлар орасида собиқ президент Умар аль-Башир ва вазирларидан Aбдураҳим Муҳаммад Ҳусайн ҳам айтиб ўтилган.
Таъкидланишича, бу баёнот юзага келган миш-мишларга чек қўйиш ва айрим ОAВ вакиллари жамоатчиликни чалғитиш учун тарқатаётган нотўғри маълумотларнинг олдини олиш мақсадида қилинган.
Маълумот учун, 1989 йилдан Башир ва унинг давридаги 27 нафар юқори мартабали арбоб фуқаролик ҳукуматига қарши давлат тўнтаришига уринганлик ва конституцияни бузганликда айбланиб, биринчи марта 2020 йил 21 июлда судга келтирилган эди.
Судан пойтахти Хартумдаги 4 та қамоқхонадаги маҳбуслар можаро бошланганидан кейин ташқи ёрдам билан қочиб кетган. Аммо Миллий Конгресс партияси етакчиларидан бири Aҳмад Ҳоруннинг айтишича, улар қамоқхонадаги шароит ёмонлашгани, сув ва нон танқислиги ҳамда электр таъминотидаги узилишлардан кейин “ўзларини ҳимоя қилиш учун” қамоқдан озод қилинган.
Шоҳжаҳон Мажитов
LiveБарчаси