Ҳокимият ёлғон хабар тарқатди, “Абу сахий” ёпилмаган
Жамият
−
07 Июль 2020
14098Тошкентдаги “Абу сахий” бозори фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га бозордаги дўкондорлар маълум қилди.
Қайд этилишича, коронавирус инфекциясига тестлар барча савдо дўконлари ходимларидан олинмаган, кўплар шамоллаш аломатлари билан ишни давом эттирмоқда, тартиб ва назорат ҳам кучайтирилмаган.
Бугун эса Чилонзор тумани ҳокимлиги "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олингани, тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимларда коронавирус инфекцияси аниқлангани ва бозор вақтинча ёпилганини маълум қилганди. Бозордаги тадбиркорларга кўра, тестлар олинмаган, дўконлар фаолиятини давом эттирмоқда.
Чилонзор тумани ҳокимлигининг бу кўзбўямачилиги ортида нима яширингани бизга қоронғу.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15