Ҳокимият вакилига қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди
Жамият
−
05 Октябрь 2021
5616Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи Қонун Президент томонидан имзоланди
Ўзбекистонда ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди. Бу ҳақда Президент томонидан имзоланган Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонунда назарда тутилган.
Бундай ҳаракатлар:
• БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);
• 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);
• 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 1 йилгача).
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳокимият вакилининг, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, жарима миқдорлари оширилди.
LiveБарчаси