Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жазо кучайтирилади

Жамият 5367
image

Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатганлик учун жазо кучайтирилмоқда. Бу ҳақда кеча, 30 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонунда белгиланган.

Қонун билан назарда тутилган биринчи йўналиш – Жиноят кодексининг ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ жиноятнинг жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Иккинчи йўналиш эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органлари ходими ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими)нинг қонуний талабларини бажармаганлик, уларнинг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатганлик ва ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур Қонун билан мамлакатимизда Жиноят Кодексида ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарликни белгилаш орқали ҳокимият вакилларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланади.

Қайд этилишича, Мамурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда нафақат ички ишлар органлари ходимлари ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари (ходимлари), балки бошқа ҳокимият вакилларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатганлик ёки тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш орқали уларнинг ўз қонуний фаолиятини тўсқинликсиз амалга оширишига шароит яратилади. Шунингдек, ҳокимият вакилларининг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлашга эришилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 2.9
t
×