Ҳоким ўзини ёқиб юборган аёлнинг уйига борди
Жамият
−
06 Октябрь 2020
16720Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманганда МИБ ходимлари ҳаракатига норозилик сифатида аёл ўзига ўт қўйиб юборгани ҳақида хабар ерган эдик. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Наманган шаҳридаги ўзини ёқиб юборган аёл хонадонига борди
Абдураззақов “Истиқбол” маҳалласида бўлиб, марҳума Гуландом Дадабоеванинг яқинларига таъзия билдирди. Унинг 15 ва 12 яшар ўғиллари муносиб шароитларда вояга етишларида ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлаган.
“Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уларнинг натижаси бўйича вазиятга қонуний, ҳуқуқий баҳо берилади ва бу ҳақда албатта, жамоатчиликка маълум қилинади”, дейди вилоят ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида истиқомат қилган 35 ёшли Гуландом Дадабоева ижро ҳаракатлари давомида ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборганди.
Аёл 30 сентябрь куни танасининг 80 фоиздан ортиқ куйиш тан жароҳати оқибатида РШТЁИМ Наманган филиалида вафот этди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирча вилоят ҳокимлиги, Бош прокуратура, Сенат ва Гендер тенглик бўйича комиссия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги мазкур ҳолат бўйича баёнотлар берганича йўқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь