Ҳоким хизмат хонасида аёл кишини калтаклади

Олам

image

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Қандиагаш шаҳри ҳокими Казбек Аккайир аёлга ҳужум қилганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.

Маълумотларга кўра, 39 ёшли амалдор хонасида ўзи билан узоқ вақтдан бери ишқий муносабатда бўлган аёлни калтаклаган. Воқеа содир бўлган куни аёл ҳокимнинг хонасига кирган ва суҳбат жанжалга айланиб кетган. Шаҳар ҳокими аёлнинг томоғидан бўғиб, калтаклаган. Шундан сўнг аёл тиббий ёрдамга, кейин эса полицияга мурожаат қилган.

Судда Казбек Аккайир аёл билан ишқий муносабатда бўлганини тан олган, бироқ уни урганлик ҳақидаги айбловни рад этган.

“Судланувчи оқлов ҳукмини талаб қилди ва ўз айбини тан олмади. Суд судланувчини Жиноят кодексининг 109-моддаси (калтаклаш) 1-қисми бўйича айбдор деб топди ва унга  314 560 тенге (7 015 948,13 сўм) жарима жазосини тайинлади”, дейди Ақтўбе вилояти судининг матбуот котиби Жансая Тоирова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳри собиқ ҳокими Айтмамат Қодирбоев коррупциявий иш бўйича ҳибсга олинган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон Ақтўбе Қандиагаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг