“Ҳоббит”нинг асл нусхаси 13 минг долларга сотилди

Маданият-санъат

image

Жон Рональд Руен Толкиен қаламига мансуб “Ҳоббит” асарининг биринчи нашри 13 минг АҚШ долларидан кўпроққа сотилди. Бу ҳақда “Indy100” нашри маълум қилди.

Бу китоб Шотландия хайрия дўкониларидан бирида тасодифан топиб олинган. Билбо Баггинснинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилувчи машҳур китобнинг ушбу нодир нусхасини Дандидаги “Cancer Research UK” дўконининг менежери топди.

Дўкон барча буюмни 5 фунт стерлингга сотиш тизимида иш юритса-да, китоб электрон савдо платформасида сотувга қўйилди - кейинчалик 10 099 фунт стерлингга (13 230 АҚШ доллари) сотилди.

1937 йилда нашр этилган бу китоб асл нусхада чиқарилган атиги 1500 босмадан бири бўлиб, Толкиеннинг ўзи томонидан чизилган қора ва оқ расмларни ўз ичига олади.

“Аввалига, агар омадимиз келса, максимал 500 фунт стерлинг оламиз, деб ўйладим. Шунинг учун бир неча ой ўтгач, у 10 000 фунт стерлингдан кўпроққа сотилганини эшитганимда ишонмадим”, деди дўкон менежери Адам Карсли. 

Жаноб Карсли янги менежерларни ўқитиш ва фонд ташкил қилишда ёрдам бериш учун Данди дўконида китобларни тартиблаган, орқа хонадаги юзлаб китоблар орасида ушбу асл нусхани топиб олган.

 “Менинг билишимча, бу бизнинг дўконларимиздан бирига совға қилинган энг қимматли буюмлардан биридир. Албатта, бу дўконимиздаги битта маҳсулот учун таклиф этилган энг юқори нарх. Бундай хайриялар бутун Буюк Британия бўйлаб ҳаётни қутқарувчи тадқиқотларни молиялаштиришга ёрдам беради”, деди Карсли.

Эслатиб ўтамиз, “Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши” китобининг 1997 йилдаги биринчи нашри Англияда кимошди савдосига қўйилди ва 13,5 минг АҚШ долларига сотилган.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳоббит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар