“Ҳизбуллоҳ” Исроилга зарба берди. Жароҳатланганлар бор
Олам
−
13 Май
10587Бугун, 13 май куни "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг Ливан жанубидан танкга қарши ракеталар орқали Исроилга берган зарбаси оқибатида 4 нафар аскар жароҳат олди. Бу ҳақда "The Times of Israel" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳужумда яраланган сионист аскарлари шифохонага жойлаштирилган. Улардан уч нафарининг аҳволи яхши, бириники эса оғирлиги айтилмоқда. "Ҳизбуллоҳ" ҳам ушбу ҳужумни тасдиқлаган.
Нашрнинг ёзишича, ҳаракат мамлакат ҳудудига учувчисиз учоқлар ёрдамида ҳам зарба берган. Айни пайтда ушбу ҳужум қайтарилган.
Маълумот учун, Ливан қуролли гуруҳи Ғазодаги Фаластин халқига бирдамлик сифатида 8 октябрдан бери ЦАХАЛга қарши кураш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” қўмондонларининг ярми йўқ қилинганини маълум қилганди.