Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида қаттиқ карантин чоралари сабаб катта тартибсизликлар бўлиб ўтди
Олам
−
08 Май 2020
8121Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги Аҳмадобод шаҳрида тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувлар содир бўлди. Бу ҳақда бугун 8 май куни “Reuters“ агентлиги хабар берди.
Қаттиқ карантиндан норози бўлган шаҳар аҳолиси томонидан тартибсизликлар уюштирилди. Намойишчилар полиция ва ҳарбийларга тош отишди, хавфсизлик кучлари кўздан ёш оқизувчи газ билан уларга жавоб берди.
“Одамлар ғазабланиб, ҳарбийларга тош отишни бошладилар. Полиция оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. Ҳозир вазият назорат остида“ дейди шаҳар полицияси комиссари Ашиш Бхатия.
Маҳаллий телевидение оломонни полиция ва ҳарбийлар қандай қилиб тинчлантиришга ҳаракат қилишганини кўрсатди. Бхатиянинг айтишича, битта полициячи яраланган ва саккиз киши ҳибсга олинган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ 56 351 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 16 776 нафари соғайган, 1 889 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 37 686 кишини ташкил қилмоқда.Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида қаттиқ карантин чоралари сабаб катта тартибсизликлар бошланди
LiveБарчаси