Ҳиндистонлик тадбиркор турмуш ўртоғи учун “Тож Маҳал” қурдирди

Олам

image
52 ёшли ҳиндистонлик тадбиркор 27 йил бирга яшаган рафиқаси учун уй сифатида Тож Маҳалнинг кичрайтирилган нусхасини қурдирди. Бу ҳақда BBC ёзмоқда.
 
Қайд этилишича, мазкур “муҳаббат ёдгорлиги”ни тадбиркор Ананд Пракаш Чоукси Ҳиндистоннинг марказий Мадҳя-Прадеш штатидаги Бурхонпур шаҳрида барпо этган.
 
“Бу нафақат хотиним учун, балки шаҳар ва унинг аҳолиси учун ҳам совға бўлди”, дейде тадбиркор.
 
Унинг сўзларига кўра, одамлар бемалол уй атрофида айланиши ва дам олиши мумкин, аммо уй ичига кириши тақиқланади. Чунки уйда оила доимий яшайди.
 
Хабарга кўра, уйни қуриш учун тахминан 20 миллион рупий (199 минг фунт ёки 260 минг доллар) сарфланган. Тож Маҳалнинг нусхаси 50 гектар майдонда жойлашган. Таркибида шифохона ҳам мавжуд. 
 
Маълумот учун, Тож Маҳал мажмуаси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг авлоди Шоҳ Жаҳон томонидан рафиқаси Мумтоз Маҳалга атаб қурилган. Йигирма йилдан ортиқ вақт давомида қурилган иншоотнинг мақбара ва миноралари оқ мармар билан қопланган. Ёдгорлик шарқона нақшлар ва Қуръон суралари билан безатилган.
 
1983 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган Тож Маҳал дунёнинг етти мўъжизасидан бири саналади. Гўзаллик, муҳташам ва муҳаббат тимсолига айланган иншоот бутун дунё сайёҳларини ўзига жалб этади. Тож Маҳални кўриш учун ҳар йили дунёнинг турли давлатларидан 5 миллион саййоҳ келади.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

922

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг