Ҳиндистонга даволаниш учун борган ўзбекистонликлар тўнаб кетилди

3-саҳифа

image

Ҳиндистоннинг Гуруграм шаҳрида полиция либосида бўлган бир гуруҳ шахслар ўзбекистонлик фуқаро пулини ўмариб кетди. Бу ҳақда “Дунё” мухбири Ҳиндистоннинг “Press Trust of India” ахборот агентлигига таяниб, хабар берди.

Гуруграм шаҳрининг 53-секторида жорий йилнинг 23 декабрь куни кечки соат 21:00 атрофида меҳмонхонага қайтиб келаётган уч нафар ака-укани полициячилар тўдаси гўёки ҳужжатларини текшириш баҳонасида тўхтатган. Сумкаларни кўздан кечириш жараёнида 16 минг АҚШ долларини ўғирлаб, қочиб кетган.

Ўзини Б.С. деб таништирган Ўзбекистон фуқароси Гуруграм шаҳрида жойлашган Artemis шифохонасига буйрак кўчириш амалиётини ўтказиш учун келган. Б.С. ушбу воқеа юзасидан маҳаллий полиция идорасига мурожаат қилган.

"Машинадагилар ўзларини полиция ходимлари сифатида таништирди, шахсий гувоҳномаларини кўрсатиб, сумкаларимизни текшириш кераклигини айтди", дейилади шикоят хатида.

Ҳозир Гуруграм шаҳрининг 53-сектори полиция бўлими томонидан жиноят қонунчилигининг 379А (тортиб олиш орқали ўғирлик), 419 (ўзини бошқа киши деб таништириш йўли билан алдаш) ва бошқа моддалари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Элчихона томонидан Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа расмий идоралар билан мазкур ҳолат юзасидан расмий мулоқотлар ўтказилди, вазият назоратга олинди. Дипломатик миссия ватандошларимизни Ҳиндистонга турли мақсадлар, жумладан, тиббий муолажа олиш ниятида келиш пайтида турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг гапларига ишониб қолмаслик, айниқса, молиявий масалалар билан боғлиқ вазиятларда шахсий хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш, йирик миқдордаги нақд пул ишлатмаслик, балки банк карталаридан ёки пул ўтказиш амалиётидан кенг фойдаланишга чақиради. Элчихона бундай ҳолатлар юзага келган тақдирда зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилиши учун зудлик билан қуйидаги воситалар орқали мурожаат қилишни тавсия қилади: Телефон: +91 11 2467 0774/75,  Telegram-бот: @consuluzbindia_bot”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон ўзбекистонликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг