Ҳиндистондаги кимёвий заводдан газ сизиб чиқди. Қурбонлар сони ортмоқда

Олам

image

Ҳиндистоннинг жануби-шарқидаги Вишакхапатнам шаҳри яқинидаги кимёвий заводда заҳарли газнинг сизиб чиқиши оқибатида 8 нафар одам ҳалок бўлди. Аввалроқ улар сони 5 нафарни ташкил этаётган эди. Улар орасида икки нафар аёл ва бир нафар бола бор. Бу ҳақда “Hindustan Times” газетаси маълум қилган.

Газета, шунингдек, мингдан ортиқ одам ўзини ёмон ҳис қилаётганини хабар қилмоқда. Табиий офатларга қарши кураш миллий кучлари одамларни газдан таъсирланган ҳудудлардан эвакуация қилиш билан шуғулланмоқда. 200 дан ортиқ одам шаҳар касалхоналарига етказилган.

Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам машиналари ишламоқда. Шаҳар ҳокимияти кимё заводига туташ туманлар аҳолисига уйдан чиқмасликка чақирди. Ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.

“Hindustan Times” газетасидаги манбаларга кўра, газнинг сизиб чиқиши 20 га яқин қўшни туман ва қишлоқларга таъсир қилган. Чорваларнинг нобуд бўлиши ҳолатлари кузатилган. Маълумотларга кўра, газ сизиб чиққан корхона полистирол ва маиший пластмасса ишлаб чиқариш билан шуғулланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг