Ҳиндистонда жосусликда гумон қилинган кабутар 3 йил деганда озодликка чиқди
Олам
−
31 Май 2020
11922Ҳиндистон полицияси жосусликда гумон қилинган Покистон кабутарини ҳибсдан озод қилди. 2016 йил қуш икки мамлакат ўртасидаги мунозарали чегара орқали учиб ўтган, натижада Ҳиндистонда жосусликда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.
Қайд этилишича, сўнгги полиция текшируви пайтида қушда шубҳали нарса топилмади. Таъкидланишича, каптар дастлаб покистонлик балиқчи томонидан эгалик қилинган. Бироқ, унинг қайси йўл билан озод қилинганлиги ва эгасига қайтарилгани аниқ эмас.
"Бу шунчаки бегуноҳ қуш", дейди каптарнинг эгаси Ҳабибуллоҳ.
У ҳинд фуқароларини қушни унга қайтариб беришга ва уни полицияга бермасликка чақирди. Ҳозирда кабутар ҳиндистонлик бир фуқаронинг қўлида эканлиги айтилмоқда.
Қўлга олиш пайтидаги кабутарнинг оёғига ёзилган рақам маҳаллий аҳолининг қўрқувига сабаб бўлган. Бу махфий ҳудудда иш олиб бораётган жангарилар учун мўлжалланган махфий код бўлиши мумкинлиги айтилган. Ҳабибуллоҳнинг таъкидлашича, кабутар қуш пойгаларида қатнашган ва оёғидаги рақамлар эгасининг телефон рақамидир. Таъкидланишича, қимор ўйинларининг ушбу тури чегараолди қишлоқларда жуда машҳур бўлиб, вақти-вақти билан қушлар йўқолиб туради.
Маълумот учун, Кабутар 2016 йил октябрь ойида ҳибсга олинган. Ҳиндистон томонининг хабар қилинишича, унинг панжасига «Лашкар-Таиба» жангари гуруҳи аъзолари имзолаган таҳдидли хат бўлган.
LiveБарчаси