Ҳиндистонда ўзбекистонлик талабалар намоз ўқиётганда ҳужумга учрагани ростми?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ҳиндистоннинг Гужарат университети ётоқхонасида намоз ўқигани учун ўзбекистонлик, бангладешлик ва афғонистонлик талабалар ҳужумга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири матбуот котиби ҳолат юзасидан муносабат билдирди. 

Тарқалган маълумотларга кўра, ҳодиса 16 март куни соат 22:50 атрофида Гужарат университетининг ётоқхонасида юз берган. Ётоқхонага йигирмага яқин одам бостириб кириб, хорижлик талабаларнинг намоз ўқишига эътироз билдирган. Улар таровиҳ намозини ўқиётгани айтилган. 

ТИВ матбуот котибининг қайд этишича, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида консуллик рўйхатида турган талабалар орасида Гужаратда ўқиётганлар мавжуд эмас. 

“Ўзбекистонлик талабалардан ҳозиргача дипломатик ваколатхонамизга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади. Ҳиндистоннинг тегишли давлат идоралари билан ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида яқин алоқа ўрнатилган”, дейилади муносабатда. 

Маълум қилинишича, Гужарат университетидаги ҳолатда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғонада газ портлаши оқибатида 3 нафар Ҳиндистон фуқароси жароҳатланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Гужарат а ўзбекистонлик талабалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг