Ҳиндистонда ўткир касаллик тарқалмоқда. ТИВ ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият
−
17 Июнь 2019
6657Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистондаги ўзбекистонликларга нисбатан муҳим огоҳлантириш билан чиқди.
Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг Биҳар штати аҳолиси зич жойлашган ҳудудларида ўткир энсефалит синдроми (Acute Encephalitis Syndrome) тарқалмоқда. Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 80 кишидан ортиқ бўлиб, улар асосан болалардан иборат. Маҳаллий ҳокимият органлари касаллик тарқалишини бартараф этиш бўйича чоралар кўрмоқда.
“Шу муносабат билан, Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқароларига имкон қадар мазкур минтақага ташриф буюрмаслик ва эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади”, ТИВнинг расмий огоҳлантиришида.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.
LiveБарчаси