Ҳиндистонда тўрт полосали кўприк қулаб тушди (видео)
Олам
−
05 Июнь 2023
9564Ҳиндистоннинг Бихар штатида Ганг дарёси орқали ўтувчи қурилиши тугалланмаган транспорт кўпригининг бир қисми сувга қулаб тушди. Бу ҳақда бугун, 5 июнь куни “The Times of India” хабар берди.
Айтилишича, мазкур ҳалокат бу кўприк билан биринчи маротаба бўлаётгани йўқ. Ўтган йилнинг апрель ойида ҳам шу каби ҳодиса содир бўлган.
Узунлиги 3,1 км га тенг кўприк қурилиши 2014 йилда бошланган. У 2019 йилда якунланиши режалаштирилган эди, аммо бу вақт аллақачон тўрт марта, охирги марта – 2020 йил мартигача қолдирилган. Лойиҳа қиймати 17,1 миллиард рупий (207 миллион доллар) деб баҳоланган.
Манбага кўра, янги қулаш оқибатида бир нечта устунлардан камида 30 та пластинка сувга тушиб кетган. Ўтган сафар фавқулодда ҳолатга кабелнинг заифлашгани, шунингдек, қурилиш вақтида сифатсиз материаллар сабаб бўлгани айтилган эди. Тахминларга кўра, иккинчи ҳалокат кўприк қурилишини камида бир неча йилга кечиктириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 июнь куни Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида поездлар тўқнашуви оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 1100 дан зиёд одам жароҳат олганди.
LiveБарчаси