Ҳиндистонда туғилган эгизакларга Ковид ва Корона исмлари қўйилди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида туғилган эгизаклар дунёда пайдо бўлган пандемияни эслатувчи ғайриоддий исмлар олди. Бу ҳақда кеча, 3 апрель куни “Hindustantime” нашри ёзмоқда.

Эгизакларнинг ўғил боласига Ковид, қиз боласига эса Корона деб исм қўйилди. Уларнинг ота-онаси шундай қарорга келишди, дейди ҳамширалар. Гарчи “коронавирус” сўзи бутун дунёда салбий баҳоланаётган бўлса-да, эгизакларнинг онаси бошқа фикрда.

“Вируснинг ижобий томонлари ҳам бор: у шахсий гигиенага эътибор беришга, тозаликка риоя этишга, яхши одатларни шакллантиришга ундайди”, дейди 27 яшар Прити Верма.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирусга 2 567 нафар одам чалинди. 192 бемор шифо топган бўлса, 2 303 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг