Ҳиндистонда сув тошқинлари оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

World

image

Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Ассам ва Мегхалаиб штатларида сув тошқинлари оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий NDTV телеканали хабар берган. 

Қайд этилишича, Ассам штатида 12 киши, Мегхалаибда эса 19 киши тошқин ва кўчки қурбони бўлган. Ҳар икки штатда 3000 га яқин қишлоқдаги 1,9 миллионга яқин одам сув остида қолган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 июнидан бошлаб мамлакат шимоли-шарқидаги қатор ҳудудларда 800 миллиметрдан ортиқ ёғингарчилик юзага келган. Сув тошқинидан жабр кўрган штатлар маъмурияти аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирмоқда.

Шу билан бирга, синоптиклар ёғингарчилик давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда.


Tags

Rate Count

27

Rating

3

Rate this article

Share with your friends