Ҳиндистонда сув тошқинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Ҳиндистонда сув тошқинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 102 нафар шахс бедарак йўқолди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг “Press Trust of India” ахборот агентлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни кучли ёмғир туфайли Тиста дарёсида сув сатҳи ошиб кетган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, бедарак йўқолганлар орасида Ҳиндистон армиясининг 22 нафар аскари бор. 

Сикким штати табиий офатларга қарши кураш бошқармаси Манган, Гангток, Пакенг ва Намче шаҳарлари тошқиндан жиддий зарар кўрганини билдирган.

Штат ҳукумати томонидан айтилган жойларда жами 26 та ёрдам лагерлари ташкил этилган. Табиий офат бошланганидан буён жами 2011 киши қутқарилган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди штат расмийларини марказий ҳукумат минтақага барча зарур ёрдамни кўрсатишига ишонтирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливияда эпимаркази Дерна шаҳри бўлган тошқин оқибатида 11 минг киши ҳалок бўлганди, 20 мингга яқин киши бедарак йўқолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон сув тошқинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг