Ҳиндистонда реклама тахтаси қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
Олам
−
14 Май
2907Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида улкан реклама тахтаси қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, 60 га яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда “India Tv” хабар берди.
Кеча, 13 май куни тушдан кейин кучли ёмғир ва чанг бўрони оқибатида Гҳаткопаре туманидаги реклама тахтаси қулаб тушган.
Кучли шамол дарахтларни қўпориб, йўлларда тартибсизлик ва электр таъминотида узилишлар келтириб чиқарган.
Расмийларнинг билдиришича, қутқарув операциясида полиция, ўт ўчирувчилар ва табиий офатга ёрдам бериш гуруҳлари иштирок этмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, йиқилган реклама тахтаси остида яна 100 га яқин одам бўлиши мумкин.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган. Шаҳар маъмурияти ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига 500 минг рупий (тахминан 6 минг доллар) миқдорида моддий ёрдам кўрсатишга ваъда берди.
LiveБарчаси