Ҳиндистонда “Omicron” билан боғлиқ биринчи ўлим қайд этилди

Олам

image

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирилига кўра, кеча, 5 январь куни мамлакат жанубидаги Рожистон провинциясида коронавируснинг “Omicron” шатмми билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилган. 

Маълум қилинишича, бемор 74 ёшли эркак киши бўлган. У қандли диабет ва иккиламчи касалликлардан азият чеккан.

Ҳозирга қадар Ҳиндистон бўйлаб 2 630 та “Omicron” билан боғлиқ касалланиш ҳолатлари қайд этилган. 

Мамлакатда 6 январь ҳолатига кўра коронавирус билан зарарланганларнинг сони 90 000 дан ортган. Сўнгги 24 соат мобайнида 325 та ўлим ҳолати қайд этилган, шулардан атиги биттаси “Omicron” билан боғлиқ. 

"Аломатларига кўра, бу “Omicron” билан боғлиқ ўлим. У диабет ва иккиламчи касалликларга чалинган кекса бемор бўлган", дея таъкидлаган Соғлиқни сақлаш вазирлиги котиби Лав Агарвал.

Вазирликнинг маълум қилишича, ўтган йилнинг 15 декабрь куни шифохонага ётқизилган бемор вирусга қарши тўлиқ эмланган бўлган. 

Қайд этилишича, мамлакатнинг Махараштра, Ғарбий Бенгалия, Деҳли, Керала, Тамилнаду, Карнатака ва Жхарханд провинциялари бўйлаб “Omicron” шиддат билан тарқалиб бормоқда.

Маълумот ўрнида, пандемия бошланганидан буён ҳозирга қадар Ҳиндистонда 35 миллиондан ортиқ COVID-19 билан касалланиш ва 482 000 га яқин ўлим ҳолатлари қайд этилган.

2021 йил апрель-май ойларида юзага келган вируснинг иккинчи тўлқини ортидан, мамлакат шифохоналари беморларга тўлиб, соғлиқни сақлаш тизими издан чиққан.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг