Фирибгарлар “Оловиддиннинг сеҳрли чироғи”ни 40 000 долларга пуллади

Олам 7050
оловиддин

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Мерат шаҳридан келган шифокор икки фирибгардан ваъда қилганидек унга бойлик ва соғлик келтирадиган “Оловиддиннинг сеҳрли чироғи”ни сотиб олди. Эркак бунинг учун фирибгарларга 3,1 миллион рупия (41,5 минг доллардан ортиқ) тўлаган. Бу ҳақда BBC ёзмоқда

Жабрланувчи шифокорнинг айтишича, у икки эркак билан танишиб қолади. Улар ундан онаси деб таништирган аёлни даволаб беришлариини сўрашади.

"Улар менга ўз уйларига ташриф буюрган руҳ ҳақида гапира бошладилар. Миямни шу даражада ачитишдики, алал-оқибат ўша руҳ билан учрашишимни сўрашди", деди ҳиндистонлик полицияга берган маълумотида.

Уннинг сўзларига кўра, эркаклар сеҳрли сеанс ўтказишган. Жараён вақтида “Оловиддин” пайдо бўлган. Кейинчалик маълум бўлишича, тажовузкорлардан бири ўзини эртак қаҳрамони сифатида намоён этган.

Шифокор “сеҳрли” чироқни сотиб олишга ишонтирилган. Буюм унга "бойлик, омад ва соғлик" олиб келишига ваъда берилган. Дастлаб, фирибгарлар чироқнининг қийматини 15 миллион ҳинд рупийсига (201 минг АҚШ доллари) баҳолашган, аммо кейинчалик 3,1 миллион бадал пули олишга рози бўлишган.

Орадан маълум бир вақт ўтибгина, шифокор алданганини тушиниб етган.

Катта полиция ходими Меерут Амит Рай ОАВга айнан шу одамлар бошқа оилаларни алдашда гумон қилинаётганлигини айтди. "Икки киши ҳибсга олинган. Аёл эса қочиб кетган", деди полициячи.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 307
Рейтинг: 3
Теглар
t
×