Ҳиндистонда муз кўчиши сабаб 170 киши бедарак йўқолди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида муз кўчиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди ва 170 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Табиий офатлар бўйича давлат бошқармаси маълум қилди.

“Уттаракханддаги тошқиндан кейин етти киши ҳалок бўлди, олти нафари жароҳатланди ва 170 га яқини бедарак йўқолди”, дейилади хабарда.

Ҳиндистон ИИВ маълумотига кўра, муз кўчиши Ришиганга дарёсида сув сатҳининг кўтарилишига олиб келган. Натижада 13,2 МВт қувватли Ришиганга гидроэлектрстанцияси ювилиб кетган. Тўсатдан бошланган тошқин бошқа бир гидроэлектрстанция лойиҳасига зарар етказган.

Уттаракханд ҳокимияти тошқин сабаб гидроэлектростанциядан қуйида дарё бўйича жойлашган қишлоқлар аҳолисини эвакуация қилган ҳамда Шринагар, Ришикеш ва Харидвар шаҳарларида сув омборларининг суви зудлик билан чиқариб юборилган.

Тривендра штати бош вазири Сингх Раватнинг сўзларига кўра, айни вақтда етти нафар қурбоннинг жасади топилган, 125 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти, бу рақам ўсиши мумкин. Қутқарувчилар “Тапован” ГЭС қурилишида ишлаган 16 кишини қутқариб олишга эришган. Айни пайда ишчиларни бошқа туннелдан олиб чиқиб кетиш операцияси давом этяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг