Ҳиндистонда мудҳиш ЙТҲда 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Олам
−
02 Октябрь 2022
6713Кеча, 1 октябрь куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида йўловчиларни олиб кетаётган трактор ва тиркаманинг ағдарилиб, ҳовузга қулаши оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Уттар-Прадеш штатининг Канпур туманида содир бўлган. Тиркамасида 50 га яқин одам бўлган трактор ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина сувга ағдарилиб кетган. Қурбонларнинг барчаси маҳаллий ибодатхоналардан бирида диний маросимдан сўнг уйларига қайтаётган зиёратчилардир.
Жабрланганлар шифохонага етказилган, қутқарув ишларига полиция ва маҳаллий аҳоли жалб қилинган.
Уттар-Прадеш Бош вазири Йоги Адитьянатх ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган, шунингдек, одамларни ташишда трактор тиркамаларидан фойдаланмасликка чақирган.
У улар фақат юк ташиш учун ишлатилиши кераклигини таъкидлаган.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди авария оқибатида аъзосини йўқотган оилалар учун 2 миллион рупия (24 716 доллар) товон пули тўланишини эълон қилди. Жароҳатланганларнинг ҳар бирига эса 50 минг рупия (тахминан 617 доллар) миқдорида моддий ёрдам берилади.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь