Ҳиндистонда мотам. Афсонавий “Болливуд булбули” вафот этди
Олам
−
06 Февраль 2022
367131 000 дан ортиқ Болливуд фильмларида саундтрек куйлаган афсонавий ҳинд юлдузи Лата Мангешкар бугун, 6 февраль куни 92 ёшида вафот этди.
Унга жорий йил январь ойида COVID-19 ташхиси қўйилиб, Мумбайдаги шифохонага жойлаштирилган эди. Унинг аҳволидан хабардор бўлиб турган докторнинг сўзларига кўра, санъаткор ички аъзоларида юзага келган фаолият бузилиши оқибатида вафот этган.
Болливуд филмларидаги аёллар номидан қўшиқ куйлаб келган хонанда, 50 йиллик фаолияти давомида 36 та тилда 30 000 ортиқ қўшиқ ижро этган.
Ҳинд кино саноатидаги Болливуд фильмларида куйлаган қўшиқлари, хонандани “миллат рамзи” сифатида танилишига хизмат қилган.
Афсонавий санъаткор ўлими сабабли Ҳиндистонда бугундан бошлаб икки кунлик мотам эълон қилинди. Шу давр мобайнида мамлакат бўйлаб давлат миллий байроғи пастга туширилади.
Унинг дафн маросими бугун, 6 февраль куни кечқурун ҳукумат томинидан Мумбайда ташкиллаштирилади.
“Болливуд булбули” ўлими ортидан Ҳиндистон Президенти Рам Нат Ковинд ҳам таъзия билдирган.
Мамалакат Бош вазири Нарендра Моди эса Мангешкарнинг вафотига "миллат тарихида тўлдириб бўлмайдиган бўшлиқ", дея муносабат билдирган.
LiveБарчаси