Ҳиндистонда кучли ёмғир туфайли мингдан ортиқ қишлоқ сув остида қолди
Олам
−
24 Июнь 2023
3846Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий ҳудудида жойлашган 1300 дан ортиқ қишлоқ кучли ёмғир ва сув тошқини оқибатида сув остида қолди. Бу ҳақда “Мир24” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги ҳудуднинг 15 минг гектар хўжалик ери кучли ёғингарчилик туфайли сув остида қолган. Шунингдек, сув оқими 10 та тўғонни ёриб ўтиб, 1300 дан ортиқ қишлоққа зарар келтирган. Кўплаб чорва моллари ҳамда паррандалар ҳам сув остида қолиб ҳалок бўлган.
Шунингдек, табиий офат туфайли мазкур ҳудудда деярли ярим миллион киши уйини ташлаб кетган. Маҳаллий ҳукумат ҳозирча жабрланган 11 ҳудуд аҳолисига вақтинчалик турар-жой лагерлари ва ёрдам тарқатиш пунктларини ташкил қилган.
Ҳиндистоннинг бу ҳудудида сўнгги бир ҳафта ичида иккинчи маротаба сув тошқини кузатилмоқда. Кучли ёғингарчилик мавсуми сентябргача давом этиши мумкин.
LiveБарчаси