Ҳиндистонда коронавирусни “даф қилиш учун” одам қурбон қилинди
Олам
−
29 Май 2020
24645Ҳиндистонда руҳоний коронавирусни енгиш учун одамнинг бошини кесиб ташлади. Бу ҳақда "Lenta.ru" нашри хабар берди.
Ҳодиса Ҳиндистоннинг Орисса штатида юз берди. 72 ёшли руҳоний ва 52 ёшли одам ўртасида диний низо келиб чиққан. Натижада руҳоний унинг олдига келган одамга ҳужум қилиб, маросим хонасида калтаклайди ва бошини танасидан жудо қилади. Маълум қилинишича, руҳоний тезда полицияга таслим бўлган.
Руҳоний у тушида унга кўринган ва инсон қурбони коронавирусни йўқ қилишга ваъда берган худоларнинг буйруғига биноан ҳаракат қилганини айтди. Полиция маълумотларига кўра, қотилликда айбланаётган руҳоний воқеа пайтида маст бўлган.
Аввалроқ, Эронда қизларни турмушга чиқаришда мажбурлашни тақиқлаш ва аёлларга нисбатан зўравонликни камайтириш тўғрисидаги қонунларни кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Бу мамлакатнинг шимолидаги Талеш туманидаги қишлоқда отаси ўзининг 14 ёшли қизини ўлдиргандан кейин содир бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь