Ҳиндистонда эгизак миноралар портлатиб юборилди (видео)
Олам
−
29 Август 2022 49626 1 дақиқа
Кеча, 28 август куни Ҳиндистоннинг Нойда шаҳрида ноқонуний қурилган иккита осмонўпар бино портлатиб юборилди. Бу ҳақда “Financial Express” нашри хабар бермоқда.
Ҳиндистондаги 103 метрли эгизак минораларини бузиш операцияси тахминан 9 сония давом этган. Биноларни портлатиш учун 3700 килограммдан ортиқ портловчи моддалар ишлатилган.
Қайд этилишича, осмонўпар бинолар Ҳиндистонда бузиб ташланган энг катта иншоотлар ҳисобланади.
Операция олдидан ҳудуддан 5 мингга яқин одам эвакуация қилинган, қўшни уйлар қалин плёнка билан қопланган. Полиция ҳудудни ўраб олиб, бир қанча йўлларни тўсиб қўйган.
Маълум бўлишича, ушбу биноларнинг қонунийлиги бўйича суд жараёнлари 9 йил давом этган. Суд қарорига кўра, қурувчилар осмонўпар бинолар орасидаги минимал масофа меъёрларини бузган. 2021 йил август ойида Ҳиндистон Олий суди бинони бузишга қарор чиқарган.
Фарангиз Салимова
Live
Барчаси